APEX BANK OZ PLANET рақамли платформасига қўшилди
2024-йил 21-октабрда OZ PLANET рақамли платформасига янги фактор — APEX BANK қўшилди. Платформамиз мижозлари учун факторинг молиялаштириш имкониятлари кенгайиб бораётганидан ва улар молия институтларидан янада кўпроқ таклифлар олишлари мумкинлигидан мамнунмиз.
APEX BANK ўз мижозларига юқори технологияли хизматларни тақдим этади ва инноватсион технологияларни ўз вақтида жорий этади. Банкнинг устувор ёъналиши — мижозларнинг молиявий хавфсизлиги. Ўзбекистонда факторингнинг жадал ривожланиши муносабати билан банк раҳбарияти ушбу воситани мижозлар учун қулай қилиш мақсадида рақамли факторингни танлади. Мижозларга хизмат кўрсатишда банк тезлик, қулайлик ва ишончлиликни биринчи ўринга қўяди. Классик факторинг ҳужжатларни кўриб чиқиш ва шартномани имзолаш учун вақт талаб қилади. Дебитор, етказиб берувчи ва фактор географик жиҳатдан узоқда жойлашганида алоҳида ноқулайлик юзага келади. Айнан шунинг учун APEX BANK битимнинг барча иштирокчилари «ягона дарча»да ишлаши туфайли факторинг оператсияларининг қулайлиги ва тезлигини, шунингдек, ЭРИ ёрдамидаги ҳимояланган электрон ҳужжат айланиши ҳисобига ишончлиликни таъминлайдиган OZ PLANET рақамли платформасига уланди.
OZ PLANET директори Александр Богданов шундай дейди: «Факторингга алоҳида эътибор Президентнинг 12.08.2024-йилдаги Фармони билан боғлиқ. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш учун кичик ва ўрта бизнеснинг ўсиши зарур. Факторингга катта умид боғланмоқда, чунки бу молиявий восита турли мамлакатларда ўз самарадорлигини кўрсатди. Факторинг етказиб берувчи компанияларга касса узилишларини қисқартириш, етказиб беришлар учун тўланмаслик хавфини камайтириш, мижозлар базасини кўпайтириш ва доимий молиялаштириш оқимини олишга ёрдам беради. Дебитор компанияларга факторинг етказиб бериш айланмасини ошириш, қулай тўлов шароитларида ишлаш, янги етказиб берувчиларни жалб қилиш орқали товарлар ассортиментини кенгайтириш ва эркин пул оқимини бошқариш имконини беради. Фактор банклар молиявий маҳсулотлар қаторини кенгайтиради, янги мижозларни жалб қилади ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшади. OZ PLANET рақамли платформаси билан ҳар бир томон учун афзалликлар янада кўпаяди — биринчи навбатда, сафар харажатлари ва ходимлар вақтини қисқартириш ҳисобига».
«APEX BANK» AJ (APEX BANK) — Ўзбекистон бозорида яқинда пайдо бўлган замонавий, технологик банк. Банк 2023-йил март ойида банк фаолиятини амалга ошириш учун литсензия олган. Банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар юқори сифатли сервис ва инноватсион технологияларни ўзида мужассам этган. APEX BANK Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Орацле ФлехЦубе автоматлаштирилган банк тизимини жорий қилди. Банк ҳозирда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатмоқда ва минтақавий кенгайишга тайёрланмоқда. Мижозлар ўз масалаларини банк офисига бормасдан онлайн ҳал қилишлари учун банк барча маҳсулот ва хизматларни рақамли каналларга интегратсия қилишга интилади. Банкнинг муҳим ёъналиши — премиум сегмент. Шу муносабат билан банк VIP мижозлар учун алоҳида филиал очди. Апех Банк корпоратив маданияти тўртта асосий қадриятга асосланади: ҳалоллик, шаффофлик, ишончлилик ва жамоавий иш.